Ҳирот масжидларидан бирининг имом- хатиби террор этилди
август 21, 2016 17:29 Asia/Tashkent
Қуролланган шахслар ҳужумида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри Чаҳорсўнк минтақаси масжидининг имом-хатиби қурбон бўлди.
Овой ахборот агентлиги хабарига кўра, Ҳирот шаҳри хавфсизлик масъули ва инсоний кенгаши аъзоси Маҳди Ҳадид исми Сайид Юнус Алавий бўлган ушбу имом -хатиб, намозни адо этгани ва ўз уйига қайтаб келаётган пайтида номаълум шахслар томонидан ўлдирилган деб айтди.
Унга кўра, бу қатл сабаби ҳалигача аниқланмаган.
Аммо Ҳирот шаҳар полицияси қўмондонлигининг матбуот масъули бу ҳодисадан бехабар эканлигини эълон қилган.