Туркия жануби шарқида юз берган терактда ўнлаб нафар ҳалок бўлди
Туркиянинг жануби шарқида юз берган портлаш натижасида ўнлаб кишилардан баъзелари ҳалок бўлиб айримлари жароҳатландилар.
ПрессТВ халқаро телеканали хабарига кўра, Туркия давлат масъуллари тарқатган маълумотида бу мамлакат жануби шарқидаги Ғози Антап вилоятида тўй маросимида юз берган портлашда 22 киши ҳалок бўлиб 90 дан ортиқ шахсларни жароҳат олишганини эълон қилишган.
Туркия давлат масъуллари Ғози Антап вилоятида руй берган ушбу портлашларни террорчилик ҳужум эканлигини таъкидлаб, бу теракт омилларини аниқлаб қўлга олиш учун лозим чора тадбирлар кўриб чиқилмоқда деб маълум этдилар.
Айни пайтда БИ БИ СИ телеканали ҳам Туркия парламенти масъулларидан бирининг сўзларига таяниб, қўйилган бомбани порталагани ушбу ҳодисага сабаб бўлганлигини таъкидлади.
Шу ҳолда Туркиянинг Бингул, Битлис, Сиирт, Ардаҳан вилоятларининг яшовчилари кучаларга чиқиб ўтказган норозилик намойишларида бу мамлакатда юз бераётган нотинчликларни қаттиқ қоралашганди.