Туркманистон президенти 5 масъулни вазифасидан четлаштирди
(last modified Sun, 17 Jul 2016 12:44:50 GMT )
июл 17, 2016 17:44 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти 5 масъулни вазифасидан четлаштирди

Туркманистон президенти бир гуруҳ кишини вазифасидан четлаштирди.

Туркманистон президенти мамлакат олий даражали масъулларидан бир гуруҳ кишини фаолиятидаги камчиликлар сабабли вазифасидан четлаштирди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, кеча Туркманистон президенти Қурбонқули Бурдимуҳаммадов мамлакат вазирлар маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган махсус мажлисини ўтказди.

Туркманистон президенти бу мажлисда Туркманистон миллий ҳаво йўллари ширкатининг 2012 йилда тайинланган раиси Мардон Аёзовни ва денгиз транспорти ширкатининг 2011 йилда тайинланган раиси Рустам Қутлиевни заиф фаолияти ва ишидаги камчиликлар сабабли вазифасидан озод этди.

Туркманистон президенти шунингдек, Нефт саноати технологик ва инженерлик лойиҳаларини ижро этувчи миллий ширкатнинг раиси Арслон Суфиев ва мамлакатнинг давлат Халқ банкининг раисини вазифаларидан озод этди.