Саудия арабистони Лондон томонидан ақлли бомбалар билан таъминланияпти
Англия Ройтон компаниясида ишлаб чиқарилган ақлли бомбаларни Саудия арабистонига тақдим этди
Англия рўзномалари Арабистон ва Англия алоқалари ҳақида тарқатаётган хабарларида, Саудия арабистонининг Лондон томонидан ақлли бомбалар билан таъминланиши хусусида маълум қилишди. Англиянинг Оберзўр рўзномасининг якшанба кунги хабарига кўра, Англия Ройтон компаниясида ишлаб чиқарилган ақлли бомбаларни Саудия арабистонига тақдим этди. Ройтон заводи дунёда энг катта ракета ва бомбаларни ишлаб чиқарадиганлардан бири ҳисобланади. Англиянинг мазкур рўзномасининг ёзишича, Саудия арабистони ушбу бомбалардан фойдаланиб Яманнинг ҳимоясиз халқига қарши ишлатади. Арабистон Англиядан қурол-аслаҳа сотиб оладиган энг йирик харидори бўлади. Тарқатилаётган хабарларга кўра, Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳужумлари бошланганидан буён, Англия Ол Сауд режимига 2 миллиард 800 миллион фунт стерлинг маблағига тенг бўлган аслаҳалар сотиш учун рухсатнома берган. Қурол аслаҳа савдоси билан кураш олиб борадиган компаниянинг расмий статистика маълумотига кўра, Саудия арабистони Англия қуролларини сотиб оладиган энг йирик харидорлари ҳисобланади.