НАТО кибер амалиётлар марказини таъсис этмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i29763-НАТО_кибер_амалиётлар_марказини_таъсис_этмоқчи
НАТО Бош котиби бу ташкилотга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларини кибер амалиётлар бўйича махсус бир марказни ташкил қилиш қарорига келишгани ҳақида хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:54:06+00:00 )
феврал 15, 2018 18:29 Asia/Tashkent
  • НАТО
    НАТО

НАТО Бош котиби бу ташкилотга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларини кибер амалиётлар бўйича махсус бир марказни ташкил қилиш қарорига келишгани ҳақида хабар берди.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича,  НАТО Бош котиби Янис Столтенберг  ўз сўзларида  кеча НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари ўтказган йиғилишида  НАТО қуролли кучари олий қўмондонлигидаги бу ташкилотнинг ҳарбий қароргоҳида янги кибер амалиётлар марказини таъсис этиш қарорига келишди деб эълон қилди.

Енис Столтенберг шунингдек  яқинда Европа ва шимолий Америка томонидан келажакда денгиз орқали юк ташиш ва кемачиликни ҳимоя қилиш учун Атлантика ишларидаги янги қўмондонлик марказ ташкил этилади деб қўшимча қилди.

НАТО Бош котиби  яқинда  логистик ишларидаги янги қўмондонлик марказни ташкил этилишини маълум қилди.

НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари икки кунлик йиғилишида НАТО ташкилотининг вазиятини кўриб чиқиш ҳамда  Брюсселдаги бу ташкилот тизилмасидаги эҳтимолий ўзгаришлар борасида мулоқот ўтказмоқда.