Хитой: Эрон иштирок этадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши муваффақиятли ўтади
Пекин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари саммитини муваффақиятли ўтказиш учун саъй-ҳаракат қилаётганини таъкидлади
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Пекин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари саммитини муваффақиятли ўтказиш учун саъй-ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Ирна ахборот агентлигининг жума куни тарқатган хабарига кўра, Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари йиғилишини аъзо мамлакатлар жумладан Эрон ислом жумҳурияти иштирокида муваффақиятли ўтказиш учун керакли тайёргарликларни кўрмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, амалга оширилган чораларни эътиборга олиб Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари йиғилишини самарали ўтишига ва яхши натижаларни қўлга киритишига умидвор.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари саммити жорий йилнинг июн ойида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган. Эрон ислом жумҳурияти, Афғонистон, Мўғулистон ва Белоруссия ушбу ташкилотнинг кузатувчилари ҳисобланади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари томонидан хавфсизлик, иқтисодий ва маданий соҳаларда кўп томонлама ҳамкорлик қилиш мақсадида ташкил этилган.