Афғонистон президенти Толибон гуруҳини огоҳлантирди
(last modified Thu, 22 Feb 2018 13:16:48 GMT )
феврал 22, 2018 18:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти
    Афғонистон президенти

Афғонистон президенти Толибон гуруҳи давлат билан тинчлик музокараларни бошламаганида халқ ғазабига учрашиши тўғрисида огоҳлантирди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобул шаҳрида ўтказилган  тинчлик бўйича маслаҳатлашув йиғилишида келгуси ҳафта Афғонистон тинчлиги бўйича халқаро йиғилишини ўтказилишига ишора қилар экан,  бу йиғилишда Афғонистон давлатини уруш ва тинчлиги стратегиясини эълон этилишига қўшимча, Толибон гуруҳини  уруш ва ё тинчликни танлаши таклиф этилади деб айтди.

Афғонистонниннг тинчлик бўйича олий кенгаши раиси ҳам бу йиғилишида  уруш орқали бу мамлакат бўҳронига ечим топишни имкони йўқлигига тўхталиб,  Толибон гуруҳини  урушдан воз кечишига даъват этди.

 Муҳаммадкарим Халилий шунингдек,  бу кенгашни  минглаб нафар фуқаролари қурбон бўлибмамлакат инфратузилмаларига катта зарар келтирган, 40 йиллик урушни тўхтатиш ва якунлашишига ҳаракат қилишини таъкидлади.

Аммо Толибон гуруҳи  ҳозиргача  Афғонистон билан музокара ўтказишдан воз кечмоқда. Бу гуруҳ АҚШ бошчилигидаги ишғолгар кучлар Афғонистон ҳудудларини тарк этиши шарти билан Кобул давлати билан музокара ўтказилишини эълон қилмоқда.

   

Ёрлиқ