АҚШ давлати Россия ва МДҲ ўртасидаги ҳамколикларга халақит етказишга ҳаракат қилмоқда
Россия ТИВ АҚШ давлатини собиқ шўролар иттифоқига аъзо республикалар ва Москва давлати ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларини камайтиришга уринаётганлиги ҳақида хабар берди.
Вести ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ-и шунингдек Вашингтон давлати Ўрта Осиё давлатларм ва Москва ўртасидаги ҳамкорликларга халақит етказиб шўролар иттифоқидан кейин яна вужудга келган ҳамжиҳатлик жараёнини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда деб эълон қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ маркзий қўмдондонлик маркази раиси Жозеф Ветел сўзларини қоралаб, Ветелнинг позицияси Вашингтонда Россияга қарши ҳаракатлар эҳтимолини янада кучайтирмоқда деб маълум этди..
Жозеф Ветел эса Ўрта Осиё республикалари ҳалигача хавфсизлик ва иқтисодий масалаларга Россияга таянишади ва Евроосиё иттифоқини ташкиллаштириш ҳам Россия нуфузини кучайтириш мақсадига қаратилган деб айтганди.
Россия ТИВ ўз баёнотида, Москва давлатини Ўрта Осиё республикаларида ўз шерикларининг позицияларини ҳурмат қилиши, аммо айрим пайтлар шериклари Россияни МДҲ республикаларига қарши қилиб кўрсатишга уринишларига ҳам ишора қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигиниг эълонига кўра ўтган 10 йил мобайнида Москва Ўрта Осиё республикларини рвиожланишига 6 миллиард доллар кўмаклашган.