Украина давлатининг Россияга қарши навбатдаги позицияси
(last modified Sat, 10 Mar 2018 08:09:44 GMT )
март 10, 2018 13:09 Asia/Tashkent

Россиянинг Газпром компанияси билан молиявий ихтилофларни кучайиши ортидан Украина давлати ушбу компания мол- мулкини мусодара қилишга бошлаган.

Пайшанба укни Украина давлати чиқарган баёнотида  Газпром ширкатини  Стокгольм суди ҳукмини ижро этишдан воз кечгани ва Украинанинг антимонополия қонунларини бузганлиги сабаб  бу компания мол- мулкини мусодара қилишни бошлаганлигини эълон қилди.

Чоршанба куни Стокгольм суди  Россиянинг Газпром компаниясига қарши  янги ҳукмини чиқарганди.

Ушбу ҳукм асосида, Россиянинг мазкур ширкати  Украинанинг Газ ва нефт ширкати билан шартномаларида халқаро қоидаларга зид амал қилгани туфайли 4 миллирад 637 миллион доллар жаримага тортилган.

Киевнинг ғарбпараст давлатининг ушбу ҳатти- ҳаракати билан Москва- Киев ўртасидаги қарамақаршиликларда янги саҳифани очилгани назарга ташланмоқда.

 Россиянинг Газпром компанияси раиси эса бу компания  Украинага газ экспорт қилиш ва ушбу мамлакат орқали Европага газ етказиб беришни тўхтатишини эълон қилган.

Россия йилида 130 миллиард кубометр табиий газини Украина ҳудудлари орқали Европага экспорт этади.

Украина президенти Пётр Порошенко бу мамлакат халқини газни фойдаланишда тежамкорлик қилишга чақирган.

У ўз сўзларида Украина давлати яна бир бор  Россия сенариясини нобуд қилади ва эҳтиёж сезадиган энергетикасини Европадан сотиб олади деб таъкидлади.

Албатта ушбу кескинликлар ва ихтилофларнинг янги давраси фақат Москва -Киев ўртасидаги  тижорат ва иқтисодий алоқалар билан чекланиб қолмайди, балки Украина ҳудудлари Россия табиий газини Европага етказиб бериш йўналишида жой олгани туфайли   Украинадаги  2014 чи йилдаги бўҳронларлан кейин  Россияга босим ўтказиш вариантини танлаган Европа давлатлари ҳам бу ихтилофларга бевосита аралашиш ва зарар кўришларини эҳтимоли ҳам бор.

Россия ва Украина ўртасида муддатлардан бери ихтилфлар мавжуд.  Бу икки мамлакат Россия табиий газини Украинага экспорт этиш ва бу табиий газ нархи ҳамда Украина ҳудудари орқали Европага газ етказиб бериш мавзуларида турлича ихтифофларга эгалар.

 Ҳатто ушбу масала  2006- чи ва 2009 -чи йилларда   икки мамлакат ўртасида газ масаласида  ва уни Украинага экспорт этилишида муаммоларни келтириб чиқарганди.

Шу сабабдан Россия давлати  янги йўналишларни  излаб топиш мақсадида Норд  Стрим ва Совт Стрим қувурлар тармоғини  ишга туширишга ҳаракат қилди. Албатта Норд Стрим қувурлар тармоғи ижро этилди, аммо иккинчиси  амалга оширилмай 2014 чи йилда бу лойиҳа бекор этилди.

Эндиликда Россия давлати  Норд Стрим-2 қувурлар тармоғини ишга тушуриш пайидадир.

Украинанинг ғарбпараст давлати турли соҳаларда Россияга қарши босимларини кучайтириш сиёсатларини тўхтатгани йўқ.

Бу йўлда  Украина шарқидаги бўҳронлар баҳонаси билан  Россияга қарши босимларини кучайтириш учун Ғарб томонидан маслаҳат олиниб, уларнинг тарғиботлари асосида иш олиб бормоқда.

Украина президенти Пётр Порошенко  бир неча маротаба Ғарб давлатларини  Москвага қарши босимлар ва санкцияларини ўзгартирилмай сақлаб қолишга чақирди.

 Сиёсий масалалар эксперти Ольга Оликарга кўра,  Украинада Россия ва АҚШ мақсадлари бир -бирга зиддир.

Киев давлат масъуллари эса  Украинани газ масаласида Россияга қарам бўлгани  сабаб,  Москва  Украинага кўп босимлар ўтказилишининг имкони бор. Бу масала эса Украина халқини Киев давлатига нисбатан эътирозларини кўпайиши ҳамда бу мамлакатда кенг -қамровли нотинчликларга олиб келиши мумкин.

    

Ёрлиқ