АҚШ мудофаа вазири Афғонистон миллий бирлик давлати расмийлари билан учрашди
(last modified Wed, 14 Mar 2018 13:19:27 GMT )
март 14, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири Афғонистон миллий бирлик давлати расмийлари билан учрашди
    АҚШ мудофаа вазири Афғонистон миллий бирлик давлати расмийлари билан учрашди

Жеймз Матис кеча сешанба куни Афғонистоннинг Арк саройида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғаний ва Афғонистон миллий ваҳдат давлати ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан учрашиб суҳбат ўтказди ва Афғонистондаги

Америка мудофаа вазири Афғонистон миллий ваҳдат давлати етакчилари билан учрашганда Вашингтоннинг Кобул билан ҳамкорлик қилиш давомида Афғонистон ҳукуматининг сулҳ лойиҳаси жараёнини таъкидлади. 

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Жеймз Матис кеча сешанба куни Афғонистоннинг Арк саройида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғаний ва Афғонистон миллий ваҳдат давлати ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан учрашиб суҳбат ўтказди ва Афғонистондаги уруш жараёни ҳамда сулҳни ўрнатиш йўлларини тўғрисида музокара қилди. 

Америка конгресси ўтган йилда Толибон гуруҳини 2018 йилда Афғонистон барқарорлиги учун таҳдид деб атади. Ваҳоланки, Толибон гуруҳи Афғонистонда кун сайин кенгайиб бораётган нотинчликнинг сабабини, хорижлик кучларнинг 2001 йилда мамлакатга кириб олиши дея айтишади. Америка ушбу гуруҳ етакчиларига Афғонистон миллий бирлик давлати билан тинчлик ўрнатиш таклифини тақдим этди.  

Ёрлиқ