Америкалик ҳарбий Афғонистон жанубидаги магистрал йўлнинг четида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган
(last modified Wed, 24 Aug 2016 12:18:16 GMT )
август 24, 2016 17:18 Asia/Tashkent
  • Америкалик ҳарбий Афғонистон жанубидаги магистрал йўлнинг четида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган

Америка мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, америкалик бир ҳарбий Афғонистон жанубидаги магистрал йўлнинг четида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган

Америка мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, америкалик бир ҳарбий Афғонистон жанубидаги магистрал йўлнинг четида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Синхува ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Пентагон томонидан сешанба куни чиқарилган баёнотда шундай қайд этилганки, портлаш Ҳелманд вилоятининг марказидаги лагерда Америка ҳарбийлари ва Афғон қуролли кучлари бир жойда тўпланган пайтда содир этилган. Ушбу хабарга кўра, Ҳелмандда юз берган портлашда камида олти нафар Афғон ҳарбийлари ҳам ярадор бўлган. Ушбу ҳужум НАТО қўмондонлиги остидаги ҳарбий кучлар томонидан америкалик 100 нафар ҳарбийларнинг мазкур лагерга сафарбар этилиши ҳақида хабар берилганидан кейин содир этилган. Толибон гуруҳи томонидан ушбу лагер атрофини эгаллаб олганидан сўнг Америка ҳарбий кучлари сафарбар этилган эди. Жорий йилда Афғонистонда Америка ҳарбийлари икки маротаба талафотга учраб иккита ҳарбийси ҳалок бўлди.