Ўрта Шарқ минтақасидаги ҳозирги тартибсизликлар Ғарб давлатларининг ҳарбий амалиётларининг натижасидир
(last modified Wed, 24 Aug 2016 12:33:21 GMT )
август 24, 2016 17:33 Asia/Tashkent
  • Ўрта Шарқ минтақасидаги ҳозирги тартибсизликлар Ғарб давлатларининг ҳарбий амалиётларининг натижасидир

Ўрта Шарқ минтақасидаги ҳозирги тартибсизликлар ва нотинчликлар Ғарб давлатларининг ҳарбий амалиётларининг натижасидир

Россия ташқи ишлар вазирига кўра, Ғарб давлатлари ҳозирга кунгача Ўрта Шарқ минтақасида ва Африка шимолидаги мамлакатларда ўтказилаётган ҳарбий амалиётларнинг оқибатлари хусусида ўйлашмаяпти. Кувайт расмий ахборот агентлигининг Москвадан тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни ТАСС ахборот агентлиги билан суҳбатида шундай айтдики, Ўрта Шарқ минтақасидаги ҳозирги тартибсизликлар ва нотинчликлар Ғарб давлатларининг ҳарбий амалиётларининг натижаси бўлиб, ушбу вазият қурол-аслаҳа ва ўқ дорилар омборларини талон-тарож қилинишига олиб келди. Сергей Лавров кўплаб қурол яроқларнинг жумладан гранатамёдларнинг ҳеч қандай изсиз йўқолганига ишора қилиб шундай таъкидлаб ўтдики, Ливияда 500 та ракета системаси ғойиб бўлган. Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, террорчилар ушбу қуролларни йўловчи ташишга мўлжалланган самолётларга қарши ишлатиши мумкин.