Москва Ғарбнинг Россияга қарата босимларини танқид қилди
(last modified Mon, 19 Mar 2018 12:30:49 GMT )
март 19, 2018 17:30 Asia/Tashkent
  • Москва Ғарбнинг Россияга қарата босимларини танқид қилди
    Москва Ғарбнинг Россияга қарата босимларини танқид қилди

Кремль Ғарб билан муносабатлар умуман олганда кескинлашгани ҳақида гапиришга мойил эмас

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль Ғарб билан муносабатлар умуман олганда кескинлашгани ҳақида гапиришга мойил эмас, сабаби гап Буюк Британия томонидан асоссиз туҳматлар оқими ҳақида кетяпти. Бу ҳақда Россиянинг 1-канали хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Лондон эртами ёки кеч, барибир ёки далилларни тақдим этиш, ёки узр сўрашга мажбур бўлади.

Мен Ғарб билан муносабатлар кескинлашиши ҳақидаги иборани қўлламоқчи эмасман. Ушбу ҳолатда гап тушунтириш умуман мушкул бўлган, ғалати сабабларга эга ва Британия, ушбу мамлакат раҳбарияти томонидан Россияга нисбатан асоссиз туҳматлар оқими ҳақида кетмоқда. Бизга Евроатлантик бирдамлик деган нарса маълум, бироқ, яна бир бор қайтармоқчиман, бу айбловлар учун эртами ёки кеч, жавоб беришга тўғри келади. Уларни ёки нима биландир мустаҳкамлаш, ёхуд тегишли узр келтириш лозим», - дея айтиб ўтди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор ОАВ Британияда вафот этган 14 россияликнинг жасад қолдиқлари эксгумация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. 

Ёрлиқ