Шимолий Корея расмийлари Трамп билан учрашиш ҳақида баёнот беришди
(last modified Mon, 19 Mar 2018 12:52:20 GMT )
март 19, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея расмийлари Трамп билан учрашиш ҳақида баёнот беришди
    Шимолий Корея расмийлари Трамп билан учрашиш ҳақида баёнот беришди

Жанубий Корея Ким Ченнинг қимматли ваъдаси ҳақида маълум қилди

Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Гён Хваннинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича келишувга риоя этишга «сўз берган». Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди. 

«Унинг ваъдаси жуда қимматли, сабаби бу Шимолий Корея етакчисининг ўзи томонидан айтилган биринчи шундай сўзлардир», - дея айтиб ўтди вазир.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси билан учрашиш ҳақидаги қароридан жуда ҳайратга тушган.

Унинг сўзларига кўра, бу «жуда журъатли қарор» Трамп муаммони «бутунлай ҳал қилиш» ниятида эканидан далолат беради.

Вазирнинг айтишича, мазкур ўта қатъиятли қарор Трампнинг муаммони биттада ва умрбод ҳал қилишни режалаштираётганини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европарламент Шимолий Корея билан махфий музокаралар ўтказганини  тан олган эди. 

Ёрлиқ