Путин: Россия Америка ва Ғарб билан қурол пойгасини бошлаш мақсадида эмас
Москва Америка ва Ғарб билан қурол пойгасини бошлаш ниятида эмас
Россия президентининг маълум қилишича, Москва Америка ва Ғарб билан қурол пойгасини бошлаш ниятида эмас.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин ўзининг тўртинчи президентлик давридаги дастурлари ва мақсадларини эълон қилиб шундай айтдики, Россия қурол пойгасини бошлаши учун ҳеч қандай мақсади ва режаси йўқ ва ҳатто 2018-2019 йилларда мудофаа харажатларини камайтириш учун лойиҳаларни ишлаб чиққан.
Россия президенти душанба куни Россия президенти учун бўлиб ўтган сайловда иштирок этган бошқа номзодлар билан учрашганида, Москва халқаро шериклар билан мавжуд ихтилофларни ҳал этиш мақсадида конструктив музокара ўтказади ва ушбу истак ва талаблар ўзаро бўлиши керак деб айтди.
Шунингдек, Россия президенти мамлакатда иқтисодий ўсишни ўз вазифасига киришганида биринчи ўринда турадиган устувор йўналиш деб атади ва шундай айтдики, Россия инфратузилмаларига олдингидан кўра кўпроқ эътибор қаратилади. Негаки, ушбу ишлар Россия аҳолисининг яшаш шароитининг яхшиланишида махсус аҳамият касб этади.