Эрдўғон суриялик курдларнинг Америка томонидан қурол билан таъминланишини танқид қилди
(last modified Thu, 22 Mar 2018 12:37:49 GMT )
март 22, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон суриялик курдларнинг Америка томонидан қурол билан таъминланишини танқид қилди
    Эрдўғон суриялик курдларнинг Америка томонидан қурол билан таъминланишини танқид қилди

Америка ҳозиргача беш мингдан ортиқ юк машинасини ва турли русумдаги қуролларни Сурия демократик иттифоқи партиясига тақдим этган. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни яна бир бор Суриялик курдларнинг Америка томонидан қурол-яроқ билан таъминланишини танқид қилиб шундай айтдики, Америка ҳозиргача беш мингдан ортиқ юк машинасини ва турли русумдаги қуролларни Сурия демократик иттифоқи партиясига тақдим этган. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Американинг Суриядаги ҳаракатларини ва курдларни қурол-аслаҳа билан таъминлашдан мақсадини Эрон ва Туркияга қарши дея атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Вашингтон давлати шу ният билан террорчи гуруҳларга қурол жўнатади. 

Американинг халқ мудофаа бўлинмаларини ва Сурия демократик иттифоқи партиясини ҳимоя қилиши ортидан Туркия ва АҚШ ўртасида совуқчилик олиб келди ва икки давлат ўртасидаги алоқаларга путур етказди. 

Бундан олдин ҳам, Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим шундай айтган эдики, Американинг террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилиши хавотирли ҳол бўлиб, Вашингтоннинг ушбу гуруҳларни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларини тўхтатишини сўраймиз.    

Ёрлиқ