Германия, Британия ва Франция давлатларининг етакчилари ядровий келишувнинг ижро этилишини таъкидлашди
(last modified Fri, 23 Mar 2018 12:25:29 GMT )
март 23, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Германия, Британия ва Франция давлатларининг етакчилари ядровий келишувнинг ижро этилишини таъкидлашди
    Германия, Британия ва Франция давлатларининг етакчилари ядровий келишувнинг ижро этилишини таъкидлашди

Британия, Германия ва Франция давлатларининг етакчилари пашанба куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа иттифоқи раҳбарларининг йиғилишида учрашди ҳамда Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишув ҳақида суҳбат ўтказди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Британия давлати ўз баёнотида Британия бош вазири Тереза Мей, Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Эмануэл Макрон ушбу учрашувларида мазкур учала мамлакатнинг, ядровий келишувга қатъий амал қилишларини таъкидлашганини эълон қилди. 

Европа мамлакатларининг бошқа расмийлари ва шунингдек Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерини ҳам охирги ойларда кўп маротаба Эрон ядровий дастурига доир битимини халқаро ҳамжамиятга таалуқли эканлигини таъкидлаган ва ушбу халқаро келишувни ҳимоя қилган эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳар доим ядровий келишувдаги бошқа томонларга хилоф тарзда "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни даҳшатли битим деб атаган ва ушбу битимни бузишни кўзламоқда. Аммо, жаҳон АҚШ президентининг душманона ҳатти-ҳаракатларига қаршилик қилияпти.  

Ёрлиқ