Сурияга қарата Круиз-тамахак ракетлари учирилган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i32204-Сурияга_қарата_Круиз_тамахак_ракетлари_учирилган
Америкалик расмийлар Сурияга қарши ҳужумларда Круиз-тамахак ракетларнинг қўлланилганини маълум қилди. 
(last modified 2018-08-22T17:54:46+00:00 )
апрел 14, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • Сурияга қарата Круиз-тамахак ракетлари учирилган
    Сурияга қарата Круиз-тамахак ракетлари учирилган

Америкалик расмийлар Сурияга қарши ҳужумларда Круиз-тамахак ракетларнинг қўлланилганини маълум қилди. 

АҚШ, Британия ва Франция Сурия ҳудудига қарата 100дан ортиқ қанотли ракета ва «ҳаво-ер» синфидаги ракеталарни учирди. Бу ҳақда Ройтерз агентлиги хабар берди. 

Зарбалар АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг Қизил денгизда жойлашган иккита кемасидан, Ўрта Ер денгиз сувлари узра тактик авиациядан, шунингдек, АҚШнинг стратегик бомбардимончилари томонидан берилган.

Хабарда таъкидланишича, ракеталарнинг аксарияти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари объектларига яқинлашиб келганида уриб туширилган.

Бирлашган Қиролликнинг Кипрдаги Акротири ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан парвоз қилган Британияга тегишли тўртта Tornado қирувчиси Сурия ҳудудига қанотли ракеталарни мамлакат ҳаво кенгликлари ташқарисидан учирган. 

«Амалиётда тўртта Tornado қатнашди, улар Кипрдан парвоз қилган. Амалиёт АҚШ ва Франция билан мувофиқликда ўтказилди. Қирувчилар ракеталарни нишонларга Сурия ҳаво кенгликлари чегарасидан ташқарида бўлган ҳолда учирди. Самолётлар базага  қайтиб келган», - дея айтиб ўтди манба.

Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, зарбалар бериш ҳақидаги қарор Сурия ҳукумати кимёвий қуролни қўллаганидан сўнг қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош вазири Тереза Мэй Британия қўшинларига Сурия ҳудудига аниқ зарбалар бериш ҳақида буйруқ бергани ҳақида маълум қилган эди,