Европа иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъули ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлади
(last modified Tue, 17 Apr 2018 06:47:03 GMT )
апрел 17, 2018 11:47 Asia/Tashkent

  Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги тахминларни инкор этди. 

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз " Европа иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъулининг ядровий келишувни сақлаб қолиш ҳақидаги таъкиди”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

          Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги тахминларни инкор этди. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерини душанба куни Люксембургда Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Эронга қарши янги санкцияларни киритиш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. Унга кўра, Европа иттифоқи Эрон ядровий келишувини тўла қўллаб-қувватлайди. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъулининг таъкидлашича, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комплекси дастури"ни сақлаб қолиш Европа учун ҳаётий бўлиб, Европа иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари Люксембургда яна бир бор ядровий битимнинг мукаммал ижро этилишида ўз мажбуриятларини таъкидлаб ўтишади. Федерико Могеринининг қўшимча қилишича, Ядровий келишув таркибида бўлган Европанинг Британия, Франция ва Германия давлатлари бошқа аъзоларни саъй-ҳааркатлар натижаси айниқса Америка давлати билан алоқада ва ишнинг давом этишида Эрон билан ядровий битимни сақлаб қолиш учун огоҳ этади.

     Унинг таъкидлашича, Эрон ўзининг ядровий келишувдаги мажбуриятларига тўлиқ амал қилияпти ва ушбу масала Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан ҳам 11 маротаба тасдиқланди. Могеренининг ядровий битимни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида яна бир бор таъкидлаши ҳам ушбу келишувнинг муҳим аҳамият касб этишидан далолат беради ва ушбу масала бир нечта жиҳатларни ўз ичига қамраб олади. Биринчиси шундаки, ядровий келишув совуқ урушдан кейинги даврдаги уларнинг сиёсий ва дипломатик соҳадаги халқаро муваффақиятларидан бири ҳисобланади. Бошқа томондан эса, Европа иттифоқининг гумон қилишича, Эроннинг ҳарбий ядровий дастурларининг давом эттиришига монеълик қилишди ва қолаверса, Эрон ядровий дастури бўйича келишув Шимолий Кореянинг ядровий масласини ҳал этилиши учун муносиб модел ва намуна вазифасини ўтайди. Шунингдек, ядровий битим Европа иттифоқи мамлакатларининг иқтисодий ва тижорий алоқаларнинг қайта тикланишига сабаб бўлди ҳамда улар Ўрта Шарқда ўта муҳим мамлакат деб ҳисобланадиган Эрон юртида ўзларининг иқтисодий имкониятларини осонликча қўлдан бой беришни исташмайди.

     Аммо, бошқа томондан эса европаликлар Америка қўшма штатлари давлатининг ядровий келишувни ислоҳ этиш учун амалга ошираётган босимлари билан ва Вашингтоннинг “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури” да ўзининг шартларини ва талабларини киритишга қаратилган уринишларига юзланишмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ саройга келишидан олдин ҳам ядровий келишувга кескин муносабатда эди ва 2018 йил 12 январ кунида Эрон ядровий фаолиятига доир битимда ўзича айбларни топиб уларни қайта кўриб чиқиб ва тузатиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш ҳақида охирги муддатни белгилади. Шунингдек,  ушбу камчиликлар бартараф этилмаса Эронга қарши жорий этилган санкцияларни тўхтатиб туриш бўйича ҳужжатга имзо чекмаслиги ва ядровий келишувдан чиқиб кетиши ҳақида таҳдид қилди. Ушбу сўнги муддат 12 май куни тугайди. Сиёсий масалалар бўйича эксперт Ричард Соколскийнинг маълум қилишича, Америка қўшма штатлари президентининг минтақада Эронга қарши кураш ва ядровий келишувдан чиқишга асосланган ўзининг янги эълон қилган стратегиясида реал қарашлар ва аниқ стратегияларга эга эмас. Ушбу масала эса европаликларни кескин вазиятдан чиқиб кетишлари учун чора қидиришга мажбур қилди.

     Бу ишда Британия, Франция ва Германия Эроннинг Суриядаги роли ва ракета дастурларидан келиб чиқиб Эронга қарши янги санкцияларни жорий этишни кўзлашмоқда. Уларнинг мақсади эса, ушбу мавзу бўйича уларга имтиёз бериш учун Теҳронни мажбур қилиш бўлиб, Европа иттифоқи Вашингтонни ядровий келишувда қолиши учун уни ишонтиришдир. Лекин шунга қарамай, ушбу масала бўйича европаликлар ўртасида бирдамлик ва ҳамфикрлик мавжуд эмас. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могеринига кўра, айни пайтда Эронга қарши фақат ядровий масалага боғлиқ бўлмаган санкциялар кўзда тутилган холос. Бироқ, Эронга қарши янги санкцияларни жорий этиш учун ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. Шундай бўлсада, европаликлар ядровий келишувни сақлаб қолиш учун Вашингтон билан олдингидек маслаҳатлашувларни давом эттиради. Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас ядровий келишувни сақлаб қолиш аҳамиятини таъкидлаб шундай айтдики, ушбу йўналишда Британия, Франция ва Американинг шериклари билан саъй-ҳаракатлар ва музокаралар давом этияпти.

       Европа иттифоқининг Эрон ядровий фаолиятига доир битимни қўллаб-қувватлашига қарамай, аммо европаликлар илгаригидек Эронга боғлиқ бошқа масалаларга нисбатан салбий позицияда турибди. Европа кенгаши инсон ҳуқуқлари бузилиши деган иддаолар билан Эронга қарши жорий этилган санкцияларни 12 апрел куни яна бир йилга узайтирди. Брюссел томонидан кўрилган ушбу кескин чоралар, Европа иттифоқининг Эронга қарши нодўстона муносабатда ва ёндашувда эканлигини англатади. Шунга қарамай, Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувда ўз зиммасидаги мажбуриятларни ижро этиш учун, европаликлар томонидан мазкур ядровий битимни ўзгартириш учун ҳар қандай ислоҳ этиш масаласи ёки Эроннинг минтақадаги сиёсатлари ва ракета мавзуси юзасидан бошқатдан музокара ўтказиш учун талаблари қабул қилинмайди ҳамда Эроннинг ушбу ядровий келишувда қолиши фақат Эрон миллий манфаатларига зарар етмаслигига боғлиқдир.       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ