Россия АҚШнинг Сурияга нисбатан позициясини танқид қилди
(last modified Sat, 21 Apr 2018 11:38:07 GMT )
апрел 21, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Сурияга нисбатан позициясини танқид қилди
    Россия АҚШнинг Сурияга нисбатан позициясини танқид қилди

Россия ташқи ишлар вазири Американинг Сурия юртини йўқ қилиб юборишга қаратилган душманона ҳаракатлари ва позициясини кескин танқид қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россияда АҚШнинг Суриядаги Дума шаҳрида кимёвий ҳужумни саҳналаштиришга алоқадорлиги бўйича далиллар бор. Бу ҳақда Ройтерз ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

«Биласизми, далиллар кўп. Ҳаммаси бошланган видео ўша ҳужум учун асос бўлиб хизмат қилди. Америкаликлар, англияликлар ва францияликлар кимёвий қуролни ишлаб чиқариш ҳамда сақлаш жойларига бомбалар ташлашгани ҳақида маълум қилди. Афтидан, вазиятдан бехабар одам ҳам бир нарсани тушунадики, агарда сен кимёвий қурол қаерда жойлашганини билсанг, бу омборхоналарга бомба ёғдириш фақат бир нарсани англатади – ўша ерга яқин жойда яшовчилар учун гуманитар фалокатни юзага келтириш», - дея айтиб ўтди Лавров.

Шунингдек унинг таъкидлашича, видеоёзувдан кўриш мумкинки, кимёвий моддалар эҳтимолий қўлланган ерда ҳаракатланаётган одамлар ҳеч нарса билан ҳимояланмаган, «эҳтимол, улардан баъзиларида енгил ниқоблар бўлган».

«Биз кўраётган маълумотни ҳозир жиддий таҳлил қилиш керак, бу бизни худди ҳеч нарсадан хабари йўқ одамлар каби қабул қилмасликлари учун даркор», - деган у.

Ёрлиқ