МДҲда террорчи ва криминал шахсларни аниқлаш учун маълумотлар базаси таъсис этилади
(last modified Fri, 27 Apr 2018 12:39:06 GMT )
апрел 27, 2018 17:39 Asia/Tashkent
  • МДҲ
    МДҲ

МДҲ ташкилотининг терроризмга қарши кураш марказининг илмий ва маслаҳатлашувлар кенгаши раиси криминал ва террорчи гуруҳлар ва шахсларнинг аниқ сони ва фаолиятини аниқлаш бўйича маълумотлар марказини ташкил этилиши ҳақида хабар берди.

Форс хаборот агентлигининг хабар қилишича,  МДҲ ташкилотини терроризмга қарши кураш марказининг маслаҳатлашуви ва илмий кенгаши раиси Марианна Кочубей  ушбу базасининг асли вазифасини  террорчи ва экстремистик гуруҳларга қўшилган МДҲ ташкилотига аъзо мамлакталар фуқаролари рўйхатини тузиш эканлигини маълум этди.

Кочубей шунингдек дедики, қидирувдаги шахслар борасида қўшимча лист ва рўйхат тузилган.

У ўз сўзларида  Халқаро терроризм фаолияти-таҳдидларини янада кучайганлиги ҳамда бу террорчи гуруҳлардаги айрим ўзгаришлардан кейин  бундай базани  ташкл этиш ва террорчи шахслар рўйхатини тузи зарурий бир амрга айланган деб изоҳлади.

Кочубей  шунингдек  қидирувдаги шахслар рўйхати ҳар 3 ой мобайнида қайта кўриб чиқилиб янгиланади деб қўшимча қилди.