апрел 28, 2018 17:43 Asia/Tashkent
  • Хитой Эрон ядровий келишувини сақлаб қолишни таъкидлади
    Хитой Эрон ядровий келишувини сақлаб қолишни таъкидлади

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби жума кунги чиқишида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни сақлаб қолинишини истади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хуа Чун Йинг ядровий келишувнинг бузилмаслигини таъкидлаб шундай айтдики, Пекин реал қарашлар, адолат ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда ушбу халқаро келишувнинг ижро этилиши ва сақлаб қолиниши учун ўзининг саъй-ҳаракатларини давом эттиради. 

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ядровий келишув фақат Эрон ислом жумҳуриятининг манфаатларини таъминлашини иддао қилиб, мазкур ядровий битимнинг бандларини Вашингтон манфаатларини кўзлаши учун ўзгартирмоқчи.

Доналд Трамп жорий йилнинг 12 январ куни Эрон ядровий санкцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйган эди. Лекин ушбу келишувдаги айрим бандларни ўзгартириш шартини илгари сурди. 

Трампнинг иддаоларига қарамай жаҳон ҳамжамияти ва европалик расмийлар ҳам ядровий келишувни сақлаб қолишни кўп маротаба таъкидлаб келишмоқда.   

Ёрлиқ