Ҳиндистонда қум тўфони сабаб ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди
май 03, 2018 18:15 Asia/Tashkent
Ҳиндистоннинг шимол минтақасида қум тўфони туфайли ҳозиргача 77 нафар қурбн бўлди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳиндистоннинг шимол минтақасидаги штатларда қум тўфони 77 нафарни ҳалок бўлиши ва 143 нафарни жароҳат олишига олиб келди. Бу тўфон мазкур минтақалар биноларига ҳам катта зарар етказган.
Сўнги хабарларга биноан, қаттиқ шамол билан вужудга ткелган қум тўфони ҳамда ҳаддан зиёд ёғинарчилик Ҳиндистон шимолида ҳатто юзлаб дарахтларни қулатган ва айрим биноларда ёнғинга сабаб бўлган.
Қум тўфони ортидан бу минтақада минглаб оилалар электр энергиясиз қолиб кетган.
Ёрлиқ