Яманга қарши урушаётган Саудия Арабистонига Америка армиясининг яширинча кӯмаклари фош этилди
(last modified Fri, 04 May 2018 15:43:43 GMT )
май 04, 2018 20:43 Asia/Tashkent
  • Яманга қарши урушаётган Саудия Арабистонига Америка армиясининг яширинча кӯмаклари фош этилди

Америка газеталаридан бири Яманга қарши урушаётган Саудия Арабистонига Америка ҳарбийларининг яширинча кӯмакларини фош этди.

"Ню-йорк тамс" газетасининг сайти пайшанба куни тарқатган хабарида Америка армиясининг махсус гуруҳи  Яманга қарши урушаётган Саудия Арабистонига кӯмаклашаётганини фош қилди.

Хабарда келтирилишича, "Греен берт" деб аталувчи бу гуруҳга қарашли бир неча ӯн кишилик ҳарбийлар жамоаси ӯтган йилнинг охирларида Саудия Арабистони ва Яман чегараларига жӯнатилган.

Газетанинг ёзишича,Пентагон бу жангда "биз фақатгина Саудия Арабистони  транспорт самолётларининг ёнилғи олишига кӯмаклашамиз", дея иддао қилди. Аммо Саудия Арабистони ва Яман чегараларига пиёда жанговар кучларнинг юборилиши Пентагоннинг Саудия Арабистонига ӯз кӯмакларини ошираётганидан далолатдир.

Эслатиб ӯтамиз: Саудия Арабистони  баъзи араб давлатлари,ва Ғарб мамлакатлари, жумладан Америка кӯмагида 2015 йилнинг март ойида Яманга ҳужум уюштирди. Бу босқинчилик ҳужуми натижасида бугунгача ӯн минглаб тинч аҳоли ӯлдирилди,ҳамда мажруҳ қилинди.  

Ёрлиқ