АҚШ армиясининг авиазарбаларида 11 нафар афғон ҳарбийси ҳалок бўлди
(last modified Thu, 10 May 2018 14:26:04 GMT )
май 10, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси
    АҚШ армияси

АҚШ армиясининг Афғонистон хавфсизлик кучлари позицияларига берган авиазарбалари оқибатида 11 нафар афғон ҳарбийси қурбон бўлди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистоннинг Вардак вилоятидаги манбалари кеча АҚШ ҳарбий учоқлари  Нарх тумани Теппа Маҳдий минтақасида жойлашган ағфон хавфсизлик кучлари позицияларига зарбалар берди ва бу ҳужумда 11 нафар афғонистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди деб эълон қилишди.

Бундан олдин ҳам  АҚШ ва НАТО ҳарбий учоқлари бир неча маротаба Афғонистон хавфсизлик кучлари ва тинч аҳолисини нишонга олишганди аммо АҚШ армияси ҳеч қачон  бу ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

 

Ёрлиқ