Баржом дастурини сақлаш учун Европанинг 28 мамлакати келиша олишди
Европа иттифоқига аъзо 28 мамлакат раҳбарлари Эрон ядровий келишувини сақлаш ва нажот бериш учун “Бирдамлик ёндашуви” бўйича келишиб олишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қиишича, кеча Европа иттифоқига аъзо 28 мамлакат раҳбарлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказган учрашувида 2015 чи ийли Вена шаҳрида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни сақлаб қолиш учун “Бирдамлик ёндашуви” бўйича келишиб олишди.
Европалик етакчиларнинг София йиғилишида бир позицияда бўлишлари, ядровий келишув аъзолари ҳисобланмиш Германия, Франция ва Англия мамлакатларининг Эрон ядровий келишуви доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни ҳимоя қилиш йўлидаги мувофиқлашган позициясига қараб амалга ошди.
Европа кенгаши раиси Дональд Туск АҚШ президенти Дональд Трампни Бажомдан чиққанини танқид қилар экан, Европа давлатлари АҚШ президентининг ушбу қарига қарши чиқишди деб айтди.
Дональд Туск шунингдек Эрон давлатини Баржом доирасидаги мажбуриятларига амал қилишига қадар, Европа раҳбарларини ушбу келишувга риоя қилишларини яна бир бор тасдиқлашишига умид билдирди.