Россия тўртта қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i34000
Россия «Юрий Долгорукий» сувости крейсеридан «Булава» баллистик ракеталарини учирди. Бу ҳақда Итартас агентлиги Россия шимолий денгиз флотига таяниб хабар берди. 
(last modified 2018-08-22T17:55:15+00:00 )
май 23, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Россия тўртта қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
    Россия тўртта қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

Россия «Юрий Долгорукий» сувости крейсеридан «Булава» баллистик ракеталарини учирди. Бу ҳақда Итартас агентлиги Россия шимолий денгиз флотига таяниб хабар берди. 

Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг YouTube’даги каналига «Юрий Долгорукий» сув остида крейсеридан бирваракайига учирилган «Булава» баллистик ракеталарининг видеосини жойлаштирди, 

Видеода сув ости кемасининг денгизга чиқиши, экипажнинг ўз постларидаги иши, кема командирининг фавқулодда жанговар ҳолат борасидаги буйруғини кўриш мумкин.

Ракеталар учирилганидан сўнг, сув ости кемаси командири давлат комиссияси аъзоларига «баллистик ракеталар парвози амалга оширилди» дея ҳисобот берган.

«Бунча миқдордаги ракеталарни бир пайтнинг ўзида сув ости крейсеридан учириш биринчи марта амалга оширилди. Ушбу ҳаракатлар жанговар тайёргарлик бўйича режалаштирилган тадбирлар доирасида бажарилди», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.