Америка Исроил режимининг фаластинликларга қарши жиноятларини қўллаб-қувватлашда мағлуб бўлди 
(last modified Sat, 02 Jun 2018 14:22:38 GMT )
июн 02, 2018 19:22 Asia/Tashkent
  • Америка Исроил режимининг фаластинликларга қарши жиноятларини қўллаб-қувватлашда мағлуб бўлди
    Америка Исроил режимининг фаластинликларга қарши жиноятларини қўллаб-қувватлашда мағлуб бўлди

Америка қўшма штатларининг Сионистик режимни ҳимоя қилиш ва Фаластин муқовамат гуруҳларини қоралашга қаратилган резолюцияси Бирлашган миллатлар ташкилотида рад этилди. 

АҚШ давлати Исроил режимининг фаластинликларга қарши олиб бораётган жиноятларини қўллаб-қувватлашда мағлуб бўлди. 

Фаластинлик гуруҳлар томонидан Ғазо секторида Исроил томонга қарата ракета отишларини қоралаб баён этилган АҚШнинг резолюция лойиҳаси Кувайт, Россия ва Болиявий мамлакатлари томонидан қарши овоз берилди ва яна 11 мамлакат бетараф бўлди. Ниҳоят Американинг Сионистик режимни ҳимоя қилишга қаратилган резолюцияси етарлича овоз тўпламагани учун тасдиқланмади.  

Бундан олдин, БМТ Хавфсизлик кенгашида фаластинликларга ёрдам тақдим этишни назарда тутувчи резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш ўтказилмади, бу АҚШ вето қўйиш ҳақида таҳдид қилганидан сўнг юз берди. 

Таъкидланишича, Кувайт томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни 30 май куни ўтказилиши лозим эди, бироқ бу амалга ошмади.

Ҳужжатда зўравонлик ҳолати авж олиб кетгани туфайли 120дан ортиқ фаластинликлар шаҳид бўлгани билан боғлиқ чуқур ташвиш билдирилган. Бундан ташқари, Сионистик режим ҳарбийлари томонидан фаластинликларга нисбатан «кучнинг ҳаддан ташқари қаттиқ қўлланилиши» қораланган.

Сионистик режим ҳарбийлари 2018 йилнинг 30 март кунидан ҳозирга қадар, Ғазо секторининг чегара ҳудудларида Қайтиш ҳаққи деб аталадиган кўча намойишлари жараёнида 120 нафардан кўпроқ фаластинликларни отиб шаҳид қилишди. Бундан ташқари, Сионистлар томонидан 13 мингдан кўпроқ фаластинликларга оғир тан жароҳати етказилди.  

Ёрлиқ