НАТО масъули Россия томонидан ўтказилётган ҳарбий машғулотлардан хавотирга тушганини маълум қилди
НАТО бош котибининг муовини, Россиянинг олдиндан маълум этмаган ҳарбий машғулотлар ўтказаётганини хавотирналари эканлиги ҳамда Москва ва НАТО ўртасидаги ҳамкорликларига салбий таъсири борлигини таъкидлади.
Ассошейтедпресс тарқатган хабарига кўра, Руминия пойтахти Бухарест шаҳрига сафар қилган НАТО бош котиби ўринбосари Александр Вершбов кечанги суҳбатида Россия такрор -такрор ва олдиндан эълон этмаган тарзда ҳарбий машғулотларини кўпайтирган. Бу эса Москва ва Ғарб давлатлари ўртасидаги хавфсизлик қонунни таъсирсизлигининг нишонасидир деб иддао қилди.
Вершбов шунингдек, НАТО ташкилотини ҳозирда талаб даражасида бўлмаган Россия билан алоқаларини қайта кўриб чиқиб бу алоқаларда субот ва изчиликни кучайтириш мақсадида бу масалаларга ойдинлик киритиш учун кучли ва жиддий бир хатти- ҳаракат пайида бўлмаганини баён қилди.
НАТО бош котиби муовини ўз сўзларида совуқ урушни якунланганидан кейин бу ташкилотга аъзо ҳеч бир мамлакатни олдиндан маълум этмаган ҳарбий машғулотлар ўтказмаганига тўхталиб, Москва минтақада тинчлик ва осоишталик тарафдори бўлса, тўсатдан ва кутилмаган тарздаги ҳарбий манёвларини тўхтатиши керак деб аниқлик киритди.