Ким Чен Ин Хитойга расмий ташриф билан борди
Кутилишича, Ким Чен Ин КХР раиси Си Цзиньпинь билан 12 июнь куни бўлиб ўтган АҚШ-КХДР саммитини муҳокама қилиш учун учрашади. Улар шунингдек, музокараларнинг истиқболи ҳақида ҳам тўхталадилар
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пекинга етиб келди. Япониянинг Nihon Television Network телекомпанияси операторлари у қандай қилиб ҳукумат самолёти бортидан тушиб келганлигини суратга олишган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Flightradar24 порталидаги маълумотларга қараганда, Пекиндаги аэропортга қўнган самолёт Шимолий Кореянинг "Корё" давлат авиакомпаниясига тегишли ўша — ўтган ҳафта Сингапурда КХДР етакчиси АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун борган самолётнинг ўзи эканлигини маълум қилган.
Кутилишича, Ким Чен Ин КХР раиси Си Цзиньпинь билан 12 июнь куни бўлиб ўтган АҚШ-КХДР саммитини муҳокама қилиш учун учрашади. Улар шунингдек, музокараларнинг истиқболи ҳақида ҳам тўхталадилар.