Шветсия расмийлари: Мальмёдаги отишма террорчилик эмас эди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i35362-Шветсия_расмийлари_Мальмёдаги_отишма_террорчилик_эмас_эди
Шветсия расмийлари Мальмёдаги отишманинг теракт бӯлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни рад қилишди
(last modified 2018-08-22T17:55:38+00:00 )
июн 19, 2018 18:05 Asia/Tashkent
  • Шветсия расмийлари: Мальмёдаги отишма террорчилик эмас эди

Шветсия расмийлари Мальмёдаги отишманинг теракт бӯлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни рад қилишди

Мальмё (Шветсия)даги отишма натижасида жароҳат олган икки киши шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Сешанба куни маҳаллий полиция сайтида шу ҳақида хабар берилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, 18 ёшли ўсмир ва 29 ёшли эркак отишма қурбони бўлган.

Дастлаб воқеа натижасида беш киши шифохонага жойлаштирилгани ҳақида маълум қилинган эди. Воқеа теракт сифатида кўрилмаяпти.

Қайд қилиш жоизким, кейинги йилларда Шветсия шаҳарлари, жумладан Мальмё ва Стокҳолмда қуролли ҳужумлар тез-тез учраб турибди.