июн 26, 2018 11:29 Asia/Tashkent

Туркияда 24 июн якшанба кунида бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Туркия Олий сайлов комиссияси раиси Сади Гювен мамлакат етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон президент сайловида мутлақ кўпчилик овозга эга бўлганини маълум қилди.

       Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Трукия президенти этиб қайта сайлангани”га доир мавзуга бағишланади. Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

         Туркиянинг 64 ёшли президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ушбу мамлакатнинг президенти сайловида мутлақ кўпчилик овозини олиб яна бир бор Туркия президенти этиб сайланди. Туркияда 24 июн якшанба кунида бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Туркия Олий сайлов комиссияси раиси Сади Гювен мамлакат етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон президент сайловида мутлақ кўпчилик овозга эга бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, комиссия бюллетенларнинг 97,7 фоизини ҳисоблаб чиққан, ҳисоб-китоблар натижалари бўйича Эрдўғон мутлақ кўпчилик овозни қўлга киритган. Эрдўғон 52,5 фоиз овоз билан 1-турнинг ўзида ғолиб бўлди. Парламент сайловларида ҳам ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 42,4 фоиз овоз тўплаган, Миллий ҳаракат партияси эса 11,3 фоиз овоз тўплаган. Шу тариқа бу партияларни бирлаштирувчи Халқ альянси парламентда кўпчилик ўринни олди. Халқ Альянси овозларнининг 99 фоизини ҳисоб-китоб қилингач, сайловларда 53,6 фоизни ёки парламентдаги 600 ўриндан 340 тасини қўлга киритгани маълум бўлган. Биринчи турда якунланган президентлик сайловлари инқирозни кутиб турганларга яхши жавоб бўлди.

     Туркия бугундан бошлаб президентлик тизимига ўтди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон бу тизимнинг биринчи президенти этиб сайланди. Шундай қилиб, Туркия халқи Эрдўғон давлатининг иқтисодий дастурлари ва олиб бораётган нотўғри сиёсатларидан келиб чиққан қийин вазиятларига қарамай ва ишсизлик кўламининг янада кенгайиши ҳамда ишлаб чиқариш ўрнига ижарадан келаётган даромадлар ва Туркиянинг сайёҳлар учун жозибадорлигини йўқотиши шунингдек, хорижлик инвесторларнинг қўлдан бой берилишига қарамасдан, Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг яна бир бор Туркия президенти сайловида ғалаба қозониши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳар ҳолда шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоизки, Туркияда муддатидан олдин ўтказилган президент ва парламент сайловларидан олдинги қизғин баҳс-мунозараларга қарамай, Туркия ўз тарихининг муҳим кунларидан бирини бошдан ўтказди. Шубҳасизки, Туркияда президент сайлови ўтказилиши белгиланган муддатдан 18 ой олдин 2018 йилнинг 24 июн кунида ўтказилиши ҳам Туркия тарихида бурилиш нуқтаси бўлди дея талқин қилинмоқда. Хусусан, Туркия конституциясининг ислоҳ этилиши ва айрим қонунлар ижросининг ўзгартирилиши ушбу мамлакатни мисли кўрилмаган шароитга олиб келди.

     Дарҳақиқат, Туркияда президент сайлови тугаши билан ушбу мамлакат расмий тарзда парламент тизимидан чиқиб, президентлик тизимига киришди. Қонунларнинг ислоҳ этилишига қармай, мамлакатнинг муҳим ташкилотлари ва идораларининг аксарият аъзолари жумладан Суд ҳокмияти ва конституциявий суд ҳамда шу каби муассасалар Туркия президенти томонидан тайинланади. Бу эса, Туркиянинг асосий ва муҳим ташкилотларини бирлаштириш ва қўлга олиш ҳамда ўз мақсадларини ҳамда талабларини амалга ошириш учун Эрдўғонга яна бир имконият яратиб беради. Ички хавотирланишлардан ташқари ҳамда мухолиф ва иттифоқчи бўлган партияларнинг Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан келгуси йиллар давомида олиб борадиган фаолиятларига бўлган муносабатларидаги ташвишли қарашларига қарамай, Туркиянинг ғарбдаги иттифоқчилари хусусан Америка қўшма штатлари ва Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти НАТО ҳам Ўрта Шарқда фаол бўлган Туркиянинг келажакдаги ихтилофлари ҳақида хавотирлар билдиришмоқда. Бу ҳақда Элизабет Теоман хоним Факс Ньюз интернет тармоғида эълон қилган мақоласида шундай ёздики, Туркия конституциясининг янги ислоҳ этилиши натижасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон минтақанинг бошқа ўйинчиларининг зарарига бўлсада тайёр эканлигини кўрсатди ва минтақадаги иштирокини ва ҳаракатларини янада кенгайтириш учун астойдил ҳаракатга киришди ва ҳеч бўлмаганда 2028 йилгача ҳукумат тепасида қолишни кўзлади.

     Лекин ушбу ишлар, Туркиянинг Америка ва НАТО билан фаолиятига ва ўзаро ҳамкорликларига путур етказади ва ихтилофлар келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, Туркиянинг янги конституцияси мамлакат президентига кўп ваколатларни беради. Шу боисдан, Туркия билан ўтган бир неча йиллар мобайнида ўзаро манфаатлар зиддиятига борган ғарб давлатлари келгусидаги алоқалардан хавотирланишмоқда ҳамда минтақадаги ҳаракатларидан ва фаолиятларидан ташвишланишмоқда. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Эрдўғоннинг президент этиб яна бир бор сайланиши иккита муҳим вазият бўйича тасаввурларни юзага келтиради. Ғарб Эрдўғонга бир қанча имтиёзларни беришга мажбур бўлади ёки бўлмасам Туркия ва ғарб ўртасидаги ихтилофлар янада шиддатли тус олади.     

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ