Озарбайжон армиясининг кенг қамровли ҳарбий машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 03 Jul 2018 13:03:59 GMT )
июл 03, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон армиясининг кенг қамровли ҳарбий машғулотлари бошланди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги мамлакат армиясининг кенг қамровли ҳарбий машғулотлари бошлангани ҳақида хабар берди.

Кавказ маданият маркази тарқатган хабарга кӯра Озарбайжон Мудофаа вазирлиги махсус баёнот орқали мамлакат президенти Илҳом Алиев кӯрсатмасига мувофиқ Озарбайжон ҳудудида    қамровли ҳарбий машғулотлар  бошлангани ҳақида хабар берди. Изҳоротда ҳарбий машғулотлар ӯтказишдан мақсад, мамлакатнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш эканлиги таъкидланган.

Ҳарбий машғулотларда Озарбайжон армиясининг энг янги қуроллари ҳам синовдан ӯтказилиши кӯзда тутилган. 

Шу ӯринда қайд қилиш жоизким, шанба куни Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов  урушнинг олдини олиш мақсадида зудлик билан Қарабоғ муаммосига тегишли ҳар икки мамлакат чегара баҳсларини одилона ҳал этиш  ҳақидаги лойиҳани тавсия қилиши лозимлигини эслатиб,  Арманистонни  яна бир маротаба огоҳлантирган эди.

Кеча, яъни душанба куни бошланган бу ҳарбий машғулот жорий йилнинг 6 июл кунигача давом этади.

Ёрлиқ