Туркия давлати АҚШ элчисини чиқиртирди
(last modified Wed, 31 Aug 2016 12:44:41 GMT )
август 31, 2016 17:44 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати АҚШ элчисини чиқиртирди

Туркия давлати Сурия шимолида Турк ҳарбийлари ва Курдлар ўртасидаги оташкесимнинг бузилиши юзасидан билдирилган эътирозлар ва баёнот учун АҚШ элчисини чиқиртирди

Туркия давлати Сурия шимолида Турк ҳарбийлари ва Курдлар ўртасидаги оташкесимнинг бузилиши юзасидан билдирилган эътирозлар ва баёнот учун АҚШ элчисини чиқиртирди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия давлати Америка расмийси томонидан Сурия шимолидаги Турк ҳарбийлари ва Курдлар ўртасидаги оташкесм хусусида билдирилган баёноти ортидан Америка қўшма штатларининг Анқарадаги элчисини тушунтириш ва изоҳ бериш мақсадида чақиртирди. Сешанба куни Америка қўшма штатлари марказий қўмондонлиги матбуот котиби полковник Жон Томас Сурия шимолида Турк ҳарбийлари ва Туркия давлати ҳимояси остидаги кучларнинг Курд ҳарбийлари билан тузилган ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга риоя қилинмаётганлиги ҳақида хабар берган эди. Лекин Туркия армияси ушбу ҳабарни инкор этди.