июл 04, 2018 17:35 Asia/Tashkent
  • БМТ Яманда Бирлашган араб амирлигининг махфий қамоқхонлари борлиги ҳақида маълуотларни тарқатди
    БМТ Яманда Бирлашган араб амирлигининг махфий қамоқхонлари борлиги ҳақида маълуотларни тарқатди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг таъкидлашича, Бирлашган араб амирлиги ўзининг Ямандаги махфий қамоқхонларида қийноқлар ва жинсий тажовузларни содир этмоқда. 

Ал-Аҳд интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари олий комиссариятининг матбуот вакили Элизабет Троселнинг маълум қилишича,

қўлга киритилган маълумотлар ва гувоҳлар шуни кўрсатмоқдаки, Бирлашган араб амирлигининг махсус кучлари яманлик маҳбусларни қийноқларга солишмоқда ва уларга нисбатан жинсий тажовуз қилишмоқда ҳамда уларга қарши қаттиқ чораларни қўллашияпти. 

Унинг таъкидлашича, Бирлашган араб амирлиги билан музокара ўтказилишига қарамай, яманлик маҳбуслар билан учрашиб мулоқот ўтказиш учун ҳанузгача рухсат беришмади. 

Яқинда нашр этилган ҳужжатлар шуни кўрсатмоқдаки, Бирлашган араб амирлиги Яман жанубида 18 та махфий қамоқхонани бошқаради ва ушбу қамоқхонага кириши учун ҳеч қайси бир халқаро ташкилотларга рухсат бермайди.   

Ёрлиқ