Пентагон Афғонистонда ноҳарбийларнинг талафотлари кўпайганини тан олди
Америка мудофаа вазирлиги Пентагон, Америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондаги иштироки билан мазкур мамлакатда ноҳарбий бўлган тинч аҳоли талафотларининг кўламини ушбу йилнинг биринчи ярмида 73 фозга ошди деб эътироф этди.
Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабабарга кўра, Пентагоннинг АҚШ конгрессига тақдим этган ҳисоботи, 2017 йилнинг 1-декабр кунидан 2018 йилнинг 31 майга қадар муддатни ўз ичига олади.
Мазкур ҳисоботда қайд этилишича, Афғонистон хавфсизлик кучларнинг талафотлари ҳам 14 фоизга ошган. Америка мудофаа вазирлиги ушбу ҳисоботда шундай таъкидлаганки, Россия Толибонни ҳимоя қилиш билан, Вашингтоннинг минтақадаги нуфузини пасайтиришга уринмоқда.
Америка 2001 йилда терроризм ва наркотик моддалар контрабандасига қарши кураш баҳонасида Афғонистонга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади.
Бироқ, ушбу ҳарбий ишғолгарлик ҳаракатларига яқин 20 йил ўтган бўлсада, Афғонистонда гиёванд моддаларни етиштириш ва террорчилик ҳаракатларининг кўлами камайганича йўқ.
Аксинча, мамлакатда нотинчликлар янада шиддатли тус олди ва тинч аҳолини қирғин қилиш ҳаракатлари ҳам авжига чиқди. Шунингдек инфратузилмалар ҳам ер билан яксон бўлди.