Даръодаги террорчилар бошлиғи Сурия армиясига таслим бӯлди
(last modified Tue, 10 Jul 2018 12:29:08 GMT )
июл 10, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Даръодаги террорчилар бошлиғи Сурия армиясига таслим бӯлди

"Сурия эркин армияси" террорчилик гуруҳининг раҳбарларидан бири Даръо минтақасида Сурия армиясига таслим бӯлди.

Ал олам телеканалининг   Шом таймс ахборот агентлигига таяниб тарқатган бугунги хабарига кӯра "Сурия эркин армияси" террорчилик гуруҳининг раҳбарларидан бири Адҳам ал Акрод  Сурия армиясига таслим бӯлгач, деди: Сурия армиясининг мамлакат жанубий қисмидаги муваффақиятлари террорчиларнинг ҳалокатини муқаррар қилиб қӯйди.

Сурия давлатининг мухолифлари бӯлмиш инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам мамлакат  армиясининг Даръо минтақаси аксарият ҳудудларини қӯлга киритганини таъкидлаб деди: Сурия армиясининг бу вилоятда амалга оширган ҳарбий амалиётлари жараёнида  18 кун давомида 131 нафар террорчи ӯлдирилди.

Сурия армиясининг мамлакат жанубида жойлашган Даръо вилоятида ӯрнашиб олган террорчиларга қарши кураш амалиёти июн ойининг сӯнгги ӯн кунлигида бошланган эди. Бу муддат давомида бир неча  қишлоқ ва шаҳарчалар озод қилиниб, вилоятнинг 90 фоиз ҳудуди террорчилар қӯлидан қайтариб олинди.

Ёрлиқ