июл 11, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Хитой савдо вазирлиги Америка ўрнига бошқа юртлардан товар маҳсулотлари олиб келишни таъкидлади
    Хитой савдо вазирлиги Америка ўрнига бошқа юртлардан товар маҳсулотлари олиб келишни таъкидлади

Хитой савдо вазирлиги Хитойлик ширкатлардан Американи ўрнига бошқа мамлакатлардан товар маҳсулотлари олиб келишни сўради.

Ирна агентлигининг чоршанба кунги хабарига кўра, Хитой савдо вазирлиги ўз баёнотида хитойлик компаниялардан АҚШнинг савдо урушига қарши курашиш учун аста-секинлик билан ўзларининг импортга оид тизимларини ўзгартиришлари керак. 

АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган ва 10% божга тортиладиган 200 миллиард доллар қийматли товарларнинг қўшимча рўйхатини тайёрлади. Бу ҳақда савдо музокараларида иштирок этаётган АҚШ вакили Роберт Лайтхайзер хабар бермоқда.

Унинг гапига кўра, 10% божга тортиладиган товарлар рўйхати «яқин орада» Federal Register ахборотномасида эълон қилинади. Бу гуруҳ товарларига бож тахминан 2 ойдан сўнг жорий қилинади.

Лайтхайзер гапига кўра, ўтган жумадан бошлаб, АҚШ божхона хизмати Хитойдан импорт қилинаётган ва умумий қиймати 34 миллиард доллар бўлган маҳсулотларга 25% бож сола бошлаган. Яна 284 та номдаги ва умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган Хитой маҳсулотларига худди шундай божларнинг жорий қилиниши Трамп маъмурияти томонидан кейинроқ эълон этилади.

«Бунга жавобан Хитой ҳам АҚШдан импорт қилинаётган, умумий қиймати 34 миллиард долларга тенг товарларга бож жорий қилди ва бу рўйхатни яна 16 миллиард долларлик маҳсулотлар билан тўлдириш билан таҳдид қилди», - деб давом эттирди савдо вакили.

Трамп Хитой билан савдоларда юзага келаётган ва йилига 500 миллиард долларга етаётган дефицит унга ёқмаслигини кўп марта такрорлаб келган. 

15 июнь куни президент «Хитой томонидан АҚШ интеллектуал мулки ва технологияларининг ўғирланиши, шунингдек Пекин адолатсиз савдо амалиётини қўллаётгани сабабли», АҚШ бу мамлакатдан импорт қилинаётган ва умумий қиймати 50 миллиард долларга тенг бўлган товарларга 25% бож жорий қилинишини эълон этди. Пекин Трампнинг бу қарорига норозилик билдириб, уни Бутунжаҳон савдо ташкилоти қоидаларини бузиш деб баҳолади ва шунга мос аксилчораларни қўллаши ҳақида баёнот берди.

Ёрлиқ