Трамп НАТО мамлакатларидан зудлик билан мудофаа харажатларини оширишни талаб қилди
-
Трамп НАТО мамлакатларидан зудлик билан мудофаа харажатларини оширишни талаб қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОга аъзо барча мамлакатлардан зудлик билан мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизига етказишни талаб қилди.
"АҚШ Европа муҳофазаси учун пул сарфлайди-да, савдо соҳасида миллиардлаб долларларни йўқотади. НАТО мамлакатлари 2025 йилга бориб эмас, ҳозирнинг ўзидаёқ ЯИМнинг 2 фоизини тўлашлари керак", деб таъкидлади Трамп.
"Германия газ ва энергия ресурслари учун Россияга миллиардлаб доллар тўласа, НАТОдан қандай наф? Нима учун 29 мамлакатдан атига бештасигина ўз мажбуриятларини бажармоқда?", - дея савол билан юзланади Америка президенти.
Бундан аввал Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Трамп альянс саммити давомида НАТОга аъзо мамлакатларга ўзларининг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 4 фоизигача чиқаришни таклиф қилгани ҳақида айтган эди.
НАТОга аъзо давлатларнинг аксарияти мудофаа учун харажатларни ошириш ниятида, деди Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг.
Бу ҳақда у биринчи ялпи йиғилиш якунларига бағишланган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилган.
2008 йили Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида альянс аъзолари ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг 2 фоизи миқдорида маблағ ажратиш мажбуриятини олишган эди.