Могерини Баржомда Эроннинг манфаатлари кафолатланишини таъкидлади
(last modified Tue, 17 Jul 2018 11:59:18 GMT )
июл 17, 2018 16:59 Asia/Tashkent
  • Могерини Баржомда Эроннинг манфаатлари кафолатланишини таъкидлади

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бӯйича масъули бу Иттифоқ Баржом келишувида Эроннинг манфаатларини кафолатлаш тарафдори эканлигини айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра душанба куни Евроиттифоқ мамлакатлари  Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши тугагач,  ӯтказилган матбуот анжуманида Федерика Могерини европа мамлакатларининг Эронга нисбатан санксия қӯлламаслик ҳақидаги талаби Америка томонидан рад этилгани юзасидан муносабат билдирди.

Могерини Европа Иттифоқининг Эрон билан иқтисодий каналларни очиқ қӯйиш ҳақидаги тавсиясини Эроннинг Баржом келишуви манфаатларидан фойдаланишини таъминлайдиган ажойиб тадбир, деб атади. 

Европа Иттифоқи дипломатик идорасининг бошлиғи "Европа Иттифоқининг бу тадбири Американинг босимларига қанча вақтгача бардош бера олади ва Баржомни муҳофаза қилади?" деган саволга жавоб қайтариб, деди: Жаҳон иқтисодиёти ва молиявий тизимида Американинг улуши эътиборга лойиқ бӯлишига қарамай,  Европа Баржомни ҳимоя қилишга бел боғлаган .

Могерини илова қилди: Европа Иттифоқи Баржомни ӯзи, минтақа ва бутун дунё хавфсизлигини таъминлашга қаратилган келишув деб билади. Шу сабабли уни сақлаб қолиш учун қӯлидан келган ишни қилишга тайёр. Зеро, Иттифоқнинг фикрича Баржомнинг паймол этилиши фожиалидир.

Ёрлиқ