СССР ПРЕЗИДЕНТИ қӯлга олинди
(last modified Fri, 27 Jul 2018 19:07:51 GMT )
июл 28, 2018 00:07 Asia/Tashkent
  • СССР ПРЕЗИДЕНТИ  қӯлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) ҳарбий контрразведка ходимлари 26 июль куни Зеленоградда ўзини “СССР президенти” деб эълон қилган 56 ёшли Сергей Тараскиннинг хонадонида тинтув ўтказди.

Тинтувлар Тараскиннинг тарафдори бўлган 52 ёшли Александр Соловьёвникида ҳам бўлиб ўтди.

Улардан “СССР” ташкилотининг фаолияти ҳақидаги аудио ва видеоматериаллар, устав ҳужжатлари, муҳрлар ва босмахона маҳсулотлари олиб қўйилди. “Эсктремистик фаолиятга оммавий чақиришлар” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тинтувдан сўнг Тараскин ва Соловьёв Тергов қўмитасига олиб келинди ва ҳозирча гувоҳлар мақомида сўроқ қилинди.

"СССР" ҳаракати ҳақида 2010 йилда маълум бўлганди. "Медиазона" нашри маълумотларига қараганда, шунгача икки йил давомида тиш шифокори Сергей Тараскин Зеленоградда шахсий клиника очган, лекин молиявий инқироз туфайли у ёпилиб кетган. Тадбиркор уни бинодан чиқариб юборишлари муносабати билан шаҳар ҳокимияти билан судлашди ва мажлислардан бирида ўзини “СССР президенти лавозимини вақтинча бажарувчи” деб эълон қилди. У Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёвни “дезертир” деб ҳам эълон қилди.

Шундан сўнг Тараскин ўз ташкилотини тузди ва ва даврий равишда тарафдорлари билан “СССР ҳукумати томонидан ташкил қилинган” пулли семинарлар шаклида учрашиб турди.