Сергей Лавров Американи огоҳлантирди
-
Сергей Лавров
Россия ТИВ раҳбари АҚШни Россия қурол яроқларининг импортёрларига босим ўтказиши тўғрисида огоҳланирди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россияда ишлаб чиқариладиган қурол -яроқларни сотиб оладиган мамлакатларга нисбатан АҚШ давлатининг босимлари тўғирсида огоҳлантириб, бундай ҳатти -ҳаракатлар кескинликларни авж олишига замин яратади деб таъкидлади.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Туркия давлатини Москвадан ЭС -400 русумли ракета ҳужумларга зид радар системасини сотиб олишга қизиқаётганини баён қилар экан, АҚШ давлатини Россиядан ҳарбий техникалар сотиб олувчи мамлакталарга босим ўтказишга уринаётганини танқид қилди.
Лавров ўз сўзларида Туркия , Индонезия ва Ҳиндустон каби мамлакталар ички ишларида аралашаётган, огоҳлантирадиган ва таҳдид қиладиган айрим мамлакатларни ҳеч қачон тижорат ҳаққларига дахолат қилишларига ижозат бермайдилар деб қўшимча қилди.