Путин ва Макрон Сурия инфратузилмасини қайта тиклашни таъкидлашди
Дуён ҳамжамиятининг кўмаги билан, Суриянинг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмаларини қайта тиклаш ва суриялик қочқинларни ўз уйларига қайтаришни таъкидлади
Франция ва Россия президентлари ўзларининг телефон мулоқотларида Москва ва Парижнинг Суриянинг шарқий Ғута минтақасига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш жараёнининг ижро этилиши юзасидан суҳбат ўтказишди.
Россиянинг сегодния каналининг хабар қилишича, Россия федерацияси президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали қилган суҳбатида, дуён ҳамжамиятининг кўмаги билан, Суриянинг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмаларини қайта тиклаш ва суриялик қочқинларни ўз уйларига қайтаришни таъкидлади.
Кремл ўз баёнотида шундай маълум қилдики, ушбу музокара Сурия армияси томонидан мамлакатнинг турли минтақаларини террорчилардан қайтиб олиши натижасида мамлакат бўйлаб хавфсизлик вазиятининг олдингидан кўра анча яхшиланиши билан бир пайтда ўтказилди.
Россия ва Франциянинг Сурияда инсонпарварлик кўмаклари юзасидан ўтказилган музокараси ортидан, Москва ўтган ойда Франциянинг Дамашқ атрофидаги Шарқий Ғута аҳолисига инсонпарварлик ёрамдаларини етказишни янада осонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширди.