Хитой армияси АҚШнинг душманона сиёсатига эътироз билдирди
(last modified Wed, 15 Aug 2018 14:08:31 GMT )
август 15, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Хитой армияси АҚШнинг душманона сиёсатига эътироз билдирди
    Хитой армияси АҚШнинг душманона сиёсатига эътироз билдирди

Хитой армияси Америкага эътироз нотасини юбориб, Вашингтоннинг Тайван билан ҳарбий алоқаларни кучайтиришига қаратилган сиёсатларига ва яхлит Хитойнинг принципларини оёқ ости қилишдан огоҳлантирди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитойнинг ЙиСи агентлининг чоршанба кунги тарқатган хабарига биноан, Хитой армиясининг эътироз билдирган Нотасида шундай қайд этиб ўтилганки,

Тайван Пекин ва Вашингтон ўртасидаги энг жиддий масала бўлиб турибди. Хитой ўзининг суверенитет ҳуқуқини поймол этиш учун Америкага рухсат бермайди. 

Хитой АҚШ томонидан қабул қилинган 2019-йилги Мудофаа бюджетига кескин эътироз билдир. Чунки ҳужжат матнида Хитойга нисбатан негатив муносабат мавжуд бўлган. 

"Хитой томони бу масалада кўп маротаба ўз позициясини билдирган ва Америка томонга тақдимнома киритган. Биз, АҚШ Хитой томонидан бирдирилган эътирозларни эътиборга олмай, контекстида Хитой ҳақида негатив муносабатлар билдирилган, 

2019 йил учун Мудофаа тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, уни имзолаганига қатъий норозилик билдирамиз", — дейилади ХХР ташқи маҳкамаси сайтида эълон қилинган Лу Кан баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни 2019 молиявий йил учун 717 миллиард доллар ҳажмида мамлакат мудофаа бюджетини имзолади. Бу 2018 йилги бюджетдан 3% (яъни 20 миллиардга) кўпдир.

Хитой ТИВ АҚШни совуқ уруш фикрлари ва натижаси нолга тенг бўладиган ўйин концепциясидан воз кечишга чақирмоқда.

Ёрлиқ