Кофи Аннан вафот этди
-
Кофи Аннан вафот этди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош Котиби Кофи Аннан 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда БМТнинг Скай Ньюз арабий хабар берди.
«Бугун биз буюк инсон, етакчи ва визионер - БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан орамизни тарк этганидан чуқур қайғудамиз», - дейилади ташкилот хабарида.
Кофи Аннан 1938 йил 8 апрелда Олтин Қирғоқ (ҳозирги Гана) инглиз колонияси ҳудудида вилоят губернатори, Фанте қабиласи етакчисининг меросхўри оиласида туғилган.
Кофи Аннан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимига ишга ўтди. У Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида маъмурий ва бюджет масалалар билан шуғулланди.
Ушбу лавозимидан сўнг, у Эфиопияда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Африка учун иқтисодий комиссиясида, Исмоилияда (Миср) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Шошилинч кучлари таркиби аъзоси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги Қочқинлар иши Олий Комиссариятида меҳнат қилди. Кейинчалик Нью-Йоркдаги (АҚШ) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бош котиб ўринбосари сифатида хизмат қилди.
Кофи Аннан 1997-2006 йилларда БМТнинг еттинчи бош котиби бўлган, 2001 йилда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган.