БМТ яманлик гўдакларнинг қирғин қилиниши кескин қоралади
(last modified Sat, 25 Aug 2018 13:55:59 GMT )
август 25, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • БМТ яманлик гўдакларнинг қирғин қилиниши кескин қоралади
    БМТ яманлик гўдакларнинг қирғин қилиниши кескин қоралади

Марк Локок шундай айтдики, Саудия арабистон томонидан шу каби жиноятлар ушбу ҳафтада икки марта содир этилди ва ушбу ҳужумларда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг инсонпарварлик ишлари бўйича ўринбосари жума кунги чиқишида Саудия режимининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадий вилоятининг жанубидаги Дарийҳумий туманидаги жиноятларини кескин қоралаб шундай айтдики, ушбу жиноятда ўнлаб гўдаклар ҳаётдан кўз юмди. 

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кўра, Марк Локок шундай айтдики, Саудия арабистон томонидан шу каби жиноятлар ушбу ҳафтада икки марта содир этилди ва ушбу ҳужумларда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. 

Саудиянинг тажовузкор қирувчи самолётлари пайшанба куни яманлик қочқинларга қарашли иккита автомобилни нишонга олди. Ушбу жиноятда 27 нафар ёш болалар ва 4 нафар аёл ҳаётдан кўз юмди. 

Шунингдек, Саудия таовузкор режимининг қирувчи самолётлари 9 август кунида ҳам Саъда вилоятининг Заҳён шаҳрида ёш болаларни ўз ичига олиб ҳаракатланаётган автобусни нишонга олди. Натижада эса, 55 нафар гўдак ҳалок бўлди ва 77 нафари эса оғир тан жароҳати олди.   

Ёрлиқ