Россия давлати Шимолий Қутбда ҳам АҚШ ҳаракатларига қарши курашга тайёр
Россия федерацияси хавфсизлик ва мудофаа комиссияси раисининг муовини Москва давлатини Шимолий Қутбда ҳам АҚШ нуфузини олдини олиши ва унинг нотўғри ҳатти-ҳаракатларига қарши курашга тайёр эканлиги ҳақида хабар берди.
ИРНА ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, АҚШ давлатини Шимолий Атлантика минтақасида ўзининг иккинчи флоти фаолиятини бошлаш қарорига келганини эълон этиши ортидан Россиянинг хавфсизлик ва мудофаа комиссияси раисининг муовини Алексей Кондратьев Москва давлати ҳам Шимоилй Қутб денгизи йўналишини ҳимоя қилишга тайёрдир деб айтди.
Алексей Кондратьев шунингдек Шимолий Атлантикада АҚШнинг иккинчи денгиз флоти фаолияти Россиянинг шимолий денгиз алоқаларига халақит етказади, бинобарин Москва қутбдаги чегарадош минтақалар ва шимол денгизи йўналиши хавфсизлигини таъминлаш учун лозим чора тадбирлар кўриб чиқиши тўғри келади деб изоҳлади.
Шу ҳолда Лондондаги Россия элчихонаси Қора денгиз осмонида Британия ҳаво кучларига тегишли қирувчи самолётларнинг парвозлари тўғрисида огоҳлантириб бу ҳатти -ҳаракатлар масъулиятсизликнинг энг юқори даражасидир деб атади.
Британиядаги Россия элчихонаси баёнотида Руминия, Польша ҳамда Балтика денгизидаги айрим мамлакталар ҳудудларида Британия ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатлар авиабазаларини жойлаштирилишини афсусланарли ҳол эканлиги шунингдек бу ҳатти -ҳаракатлар ортидан ҳақиқий урушни келиб чиқиши эҳтимоли бор деб эълон қилинган.