Россия мудофаа вазирлиги Сурияда кимёвий қурол билан боғлиқ ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирди
(last modified Mon, 27 Aug 2018 12:31:55 GMT )
август 27, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазирлиги Сурияда кимёвий қурол билан боғлиқ ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирди
    Россия мудофаа вазирлиги Сурияда кимёвий қурол билан боғлиқ ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирди

Сурия ҳудудида кимёвий қуролдан фойдаланиб йирик фитналар ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилган. Бу ҳақда РИА новости хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги маълумот Идлиб вилоятида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан келиб тушган. “Можароларни ҳал қилишнинг Идлиб зонаси жанубида жойлашган Ҳабит аҳоли пунктига хлор билан тўлғизилган реактив снар​ядлар ёрдамида “кимёвий ҳужум”ни саҳналаштириш учун хорижий мутахассислар етиб келишган”, — деган у. 

Конашенковнинг қўшимча қилишича, фитна минтақада вазиятни издан чиқариш ва “бораётган тинчлик жараёнининг барқарор динамикасини барбод қилиш” мақсадида тайёрланмоқда. Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг аниқлаштиришича, Сурияга ҳужумни саҳналаштириш учун мутахассислар аллақачон етиб келишган.

“Заҳарловчи моддалар билан тўйинтирилган қурол-яроғ билан зарба бериш кейинги икки кун ичида Ҳабитдан олти километр жануброқда жойлашган  Кафир-Зайта аҳоли пунктига қарата реактив қурилмалардан амалга оширилади”, — дейишмоқда вазирликдагилар.

25 август, шанба куни Сурия Республикасидаги россияликларнинг  зиддиятлашувчи  томонларни яраштириш бўйича маркази раҳбари Алексей Циганков Ғарб давлатлари  Идлибда  тайёрланаётган ва “Оқ каскалар” иштирокидаги  провокациядан  фойдаланишни мақсад қилиб турибди.

“Британия махсус хизматларининг фаол иштироки билан режалаштирилаётган  провокация АҚШ, Англия ва Франция томонидан Суриянинг давлат саноат ва иқтисодий инфраструктуралари объектларига навбатдаги ракета-авиация зарбалари бериш учун баҳона бўлиб хизмат қилиб, жангариларнинг Ҳама ва Ҳалабга тайёрланаётган ҳужумини таъминлайди”, — дея унинг сўзларини келтирмоқда.