Эрдўған Қирғизистонни доллардан воз кечишга чақирди
(last modified Mon, 03 Sep 2018 11:55:36 GMT )
сентябр 03, 2018 16:55 Asia/Tashkent
  • Эрдўған Қирғизистонни доллардан воз кечишга чақирди
    Эрдўған Қирғизистонни доллардан воз кечишга чақирди

Халқаро савдода доллар ҳукмронлигига чек қўйиш зарур, дея маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бишкекка расмий ташрифи чоғида ташкил этилган қирғиз-турк бизнес-форумида чиқиш қилиб. Бу ҳақда Kaktus.Media хабар бермоқда.

Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия иқтисодиётига доллар таъсири ҳақида таъкидлаб ўтди ва Туркия ўз валютасини фойдаланиб, Хитой ҳамда Россия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштираётганини қайд этди. У Қирғизистон билан ҳамкорликда ҳам шундай имкониятларни кўриб чиқишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, савдони гўёки енгиллаштириш учун яратилган, долларга боғланган тизим ҳозир энг катта муаммога айланди, савдо урушлари ва протекционизм кўплаб соҳаларда янги стратегиялардан фойдаланишга мажбур қилмоқда. Валюта курслари билан манипуляция қилишдан кўзланган мақсад - кучли ва соғлом Туркия иқтисодиётидаги шубҳа пайдо қилиш, дея таъкидлади Эрдўған.

«Мақсад - Туркия иқтисодиётига зарба бериш. Бироқ, ҳукумат томонидан қабул қилинган чоралар ва турк халқининг қатъий позицияси туфайли бу уриниш муваффақиятли бўлмади», - дея қўшимча қилиб ўтди Туркия етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Туркия лирани барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўраётганини маълум қилганди.