Шимолий Корея раҳбари ядровий қуролсизланишга содиқ эканлигини таъкидлади
(last modified Mon, 10 Sep 2018 12:31:06 GMT )
сентябр 10, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея раҳбари ядровий қуролсизланишга содиқ эканлигини таъкидлади
    Шимолий Корея раҳбари ядровий қуролсизланишга содиқ эканлигини таъкидлади

Ким Чен Ин Сингапурда эришилган келишувларга содиқлигини маълум қилди. Якшанба куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапурда АҚШ билан эришилган келишувларга содиқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди. 

 «Шимолий Корея томони АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари томонидан Сингапурдаги саммит давомида эришилган келишувларга қатъий амал қилмоқда ва аллақачон тегишли чораларни қабул қилди», — деди Ким Чен Ин Хитой олий қонунчилик қўмитаси — Бутунхитой халқ вакиллари мажлиси раиси Ли Чжаншу билан учрашувда.

У АҚШ ҳам Корея ярим оролидаги вазиятни биргаликдаги ҳаракатлар билан сиёсий тартибга солиш учун тегишли чоралар кўришига умид билдирди.

Шунингдек, Пхеньяндаги парад кўп йиллар давомида илк марта баллистик ракеталар намойишисиз ўтди. Пхеньянда 9 сентябрда Шимолий Корея ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтди.

Тантанали тадбирларда иштирок этишга 10 мингга яқин ҳарбий ва минглаб фуқаролар жалб қилинган. Парад давомида Шимолий Кореянинг оғир ҳарбий техникаси намуналари намойиш қилинган, бироқ қитъалараро ва баллистик ракеталар олиб ўтилмаган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин парадда иштирок этган, бироқ халқига нутқ билан мурожаат қилмаган. Унинг ўрнига Шимолий Корея Олий халқ йиғини президиуми раҳбари Ким Йонг Нам нутқ сўзлаган.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Шимолий Кореяда йирик байрамлардан кўпинча давлатнинг ҳарбий қудратини кўрсатиш учун фойдаланилади.

Ёрлиқ